АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаётгани учун Америка президенти Жо Байденга норозилик билдирган 50 га яқин Фаластин тарафдори фаол Нью-Йоркда ҳибсга олинди.
Юзлаб намойишчилар Манхэттендаги Rockefeller Plazaдаги NBC қабулхонасига бостириб кириб, Байденни америкалик комедиячи ва телебошловчи Сет Меерсни қабул қилишига тўсқинлик қилишди.
Асосан яҳудийлардан бўлган Фаластин тарафдорлари фаоллар NBC биноси фойесида баннерларни очиб, ўтириб намойиш уюштиришди. Намойишчилар геноцидда айбланган Исроилни «зудлик билан ўт очишни тўхтатиш»га, Байден эса Тель-Авивга ёрдам беришни тўхтатишга чақирди.
Намойишчиларнинг баннерларидан бирида «Яҳудийлардан Байденгача: Холокостни қуроллантиришни тўхтатинг» деб ёзилган.
Айни пайтда Нью-Йорк полиция департаменти (NYPD) телевидение биноси атрофида ва унинг қабулхонасида кенг қамровли хавфсизлик чораларини кўрди. Полиция 50 га яқин намойишчини ҳибсга олди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.