Нью-Йорк шаҳри ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади

Нью-Йорк шаҳри ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади

Нью-Йорк Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни тўпланиб қолгани сабабли дунёнинг энг ёмон ҳаво сифати бўйича йирик шаҳарлар орасида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради NBS News.

Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни Қўшма Штатлар шарқий томонининг катта қисмини қоплади, ўткир ҳидли ҳаво осмонни тўқ сариқ рангга айлантирди.

Муниципал маъмурият 16 штатдаги 128 миллионга яқин аҳолини ўрмон ёнғинлари туфайли ҳаво сифати ёмонлашишидан огоҳлантирди ва уйларини тарк этмасликни тавсия этди.

Чоршанба куни Нью-Йорк штати губернатори Кэти Хочул штатнинг катта қисмига таъсир кўрсатган ўрмон ёнғинлари тутунини «саломатлик ва атроф-муҳит инқирози» деб атади.

Миллий об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, ҳаводаги зарарли моддаларнинг юқори концентрацияси Нью-Йорк штатининг асосий ҳудудларида пайшанба кунига қадар сақланиб қолади.

Шунингдек, Вашингтон (Колумбия), Бостон (Массачусетс) ва Филадельфияда (Пенсильвания) ҳаво сифати ёмонлашди, ҳатто хавфнинг «қизил коди» эълон қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, чоршанба куни мамлакат бўйлаб 414 та ўрмон ёнғинлари сабабли бир қатор аҳоли пунктларидан 20 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

Бу йил Канада бўйлаб 2200 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари содир бўлган ва тахминан 3,8 миллион гектар ўрмон ёниб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!