Нью-Йорк Бош прокурори Трампни фирибгарликда айблаб, судга берди

Нью-Йорк Бош прокурори Трампни фирибгарликда айблаб, судга берди

Бу Трамп ташкилоти сармояларни жалб қилиш учун кўчмас мулк нархларини ошириб, сўнгра солиқ ва кредит имтиёзларини олиш учун уларни пасайтириб, инвесторлар ва солиқ органларини чалғитганми ёки йўқми, деган 3 йиллик терговнинг якуний натижасидир.

Бош прокурор 250 миллион доллар миқдорида пул жаримаси ҳамда Трамп ва унинг фарзандлари Доналд Трамп кичик, Иванка ва Эрикнинг штатдаги исталган корпорацияда директорлик ёки бошқа раҳбарлик лавозимларини эгаллашларини доимий тақиқлашни талаб қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!