Нью-Хэмпширдаги касалхонада отишма содир бўлди

Американинг Конкорд шаҳридаги (Нью-Хэмпшир штати) шифохонада отишма содир бўлди.
Бу ҳақда штат полицияси Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
"Офицерлар Конкорддаги Нью-Хэмпшир касалхонасида юз берган отишмани тергов қилмоқда. Кўплаб қурбонлар бор", - дейилади полиция баёнотида.
Кейинроқ NBC гумонланувчининг ўлганини маълум қилди: “Вазият назорат остида, шифохонадаги барча беморлар хавфсиз”, — дея аниқлик киритди ОАВ.
185 ўринли муассаса ўткир руҳий касалликлар шифохонаси ҳисобланади. Касалхона ўз хавфсизлигига эга ва ташриф буюрувчилар металл детекторлардан ўтишлари керак. Дастлабки версияга кўра, гумонланувчи бинога қурол олиб киришга уринган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).