Нур-Султонда қаҳвахонада портлаш. Бир қиз ҳалок бўлган

Нур-Султонда қаҳвахонада портлаш. Бир қиз ҳалок бўлган

Нур-Султондаги таниқли кафелардан бирида газ баллони портлаши содир бўлди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Хабарга кўра, 21 ноябр куни соат 12.25да қаҳвахонага мослаштирилган коттежда газ баллони портлаши содир бўлган.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчиларнинг маълумот беришича, коттежда бир қиз ва 15 дона газ баллони бўлган.

Портлаш натижасида ошхонанинг том қисми ўпирилиб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вайроналар остида қолган қиз касалхонада вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!