Нукус шаҳри ва Амударё туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Нукус шаҳри ва Амударё туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Ипотека банк” Қорақалпоғистон Республикаси филиали масъул шахслари ва фуқаро М.Д. 2019-2020 йилларда М.Д.нинг 18 нафар қариндоши номига сохта маълумотномалар орқали ажратилган 390 млн сўм кредит маблағларини “M.T.”, “G.T.” ва “A.T.” МЧЖларга ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, АТБ “Агробанк” Амударё филиали масъул шахслари 2 нафар фуқаро номига уларнинг хабардорлигисиз сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ажратилган 37 млн сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!