Ноёб қадимий юнон тангаси аукционда 6 миллион долларга сотилди

Ноёб қадимий юнон тангаси аукционда 6 миллион долларга сотилди

Швейцарияда кимошди савдосида ноёб қадимги юнон тангаси сотилди. Номаълум инкассатор лот учун олти миллион доллар тўлаган.

Савдолар ўтган ҳафта Цюрихдаги Numismatica Ars аукцион уйида бўлиб ўтди. Гап 2400 ёшли олтиндан зарб этилган юнон тангаси ҳақида бормоқда.

Танганинг олд томонида катта кўзли сатир (қадимги юнон афсонасига кўра ўрмон худоси), орқа томонида эса тумшуғида найза тутган грифон (юнон афсоналарига кўра қанотли мавжудот) тасвирланган.

Грециядаги Ekathimerini нашрига кўра, танга Эрмитаж коллексиясининг бир қисми бўлган, бироқ 1934 йилда Сталиннинг санъат асарларини чет эл валютасига сотиш кампанияси доирасида сотиб юборилган, деб хабар беради mir24.tv.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!