Норвегияда допинг жиноятлар қаторига киритилиши мумкин

Норвегияда допинг жиноятлар қаторига киритилиши мумкин

Норвегия парламентидаги ҳукмрон консерватив партия вакили Петер Фрёлих спортда допингдан фойдаланишни иқтисодий жиноят деб таърифлашни таклиф қилди, бу ҳокимият органларига ноқонуний препарат истеъмол қилган спортчилардан мукофот тўловларини олиб қўйишга имкон беради.

У Nationen газетасига берган интервьюсида: «Биз допингни иқтисодий жиноят деб ҳисоблаймиз», - деди.

Допинг Норвегия жиноят қонунчилигига киритилиши мумкин. 2019 йилда Австрияда тоғ чанғиси бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида, бир нечта спортчи билан боғлиқ допинг можаросидан кейин ушбу муаммо актуаллашган эди.

«Норвегия полицияси австриялик ҳамкасблари каби чора кўра олиши учун қонунга ўзгартиришлар киритиш зарур ва биз ҳозир бу борада ишлаяпмиз», - деб тушунтирди норвегиялик депутат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!