Норвегия Киевга 8 та Leopard-2 танкини топширди

Норвегия Киевга 8 та Leopard-2 танкини топширди

Норвегия қуролли кучлари қўмондонлиги душанба куни Украинага 8 та Leopard-2 танкини етказиб берганини эълон қилди.

Ҳозир ушбу танкларнинг украиналик экипажлари Польшада ўқитилмоқда.

Норвегия ҳукумати НАТОдаги бир қанча иттифоқчилари ўз танкларини Украинага юборишларини дарҳол эълон қилгандан сўнг, ушбу жанговар машиналарни Украинага топширишга қарор қилишди.

Норвегия армияси ўз эҳтиёжларини унутмайди: уларнинг мамлакати Россия билан чегарадош, шунинг учун февраль ойида ҳукумат ўзининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун Германиядан 54 та Leopard-2 танкига буюртма берганини эълон қилди.

Ушбу танклар 2026 йилгача фойдаланишга топширилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!