Номахрам аёлларга қарашликдан қандай ўзимизни тиямиз?

Номахрам аёлларга қарашликдан қандай ўзимизни тиямиз?

Номаҳрам аёлларга қарашлик зарарлари ҳақида: 
- Хотирани заифлаштиради. 
- Тақвони озайтиради. 
- Намозда хушу йўқолади. 
- Ибодатда сусткашликни келтириб чиқаради.
- Бегона аёлларга қанча кўп қараса шунча ўзини аёли унга кўримсиз бўлиб кўринаверади. (агарчи аёли гўзал бўлса ҳам)
- Беҳаё қизларни кўпайишига сабаб бўлади. (Агар эркаклар беҳаё қизларга қарамаса, ёмон кўрса шунақа қизлар кўпаймайди.)

✅ Номаҳрамларга кўзи кетиб қолувчиларга тавсиялар: 

- Биринчидан имконияти бўлса кечиктирмай уйлансин. Уйланмаган йигитларни ичида ўт бўладики уни фақат уйланганида аёли ўчиради. У ўчмагунча йигитнинг кўзлари ўйнаб туради.

- Агар уйланишга қурби етмаса Рўза тутсин. Рўза шахватни озайишига сабаб бўлади. Шахват озайса қарашликка бўлган вас-васага заифлайди.

- Ифлос лаззатни чиройли кўрсатиб Шайтон биттагина қарагин деб, вас-васа қилиб қаратмоқчи бўлган аёлданда яқинроқда Аллоҳ уни кузатиб турганини тафаккур қилсин.

- У қизга қарагани билан нафси қонмайди. Аммо шахвати қўзғалиб ўзини қийнагани ва гуноҳкор бўлгани қолади.

- Шундай қизларга қарамаса жуда оз муддатдан кейин жаннатда бутун гўзалликни ўзида жамлаган ҳурлиқо қоракўз қизларга қарашлик лаззатини Аллоҳ унга беришлигини фикр қилсин. Дунёдаги энг гўзал қиз билан жаннатдаги ҳурни хизматкорини солиштирса, дунёдаги гўзаллар жаннат аёли олдида ҳеч нарса бўлмай қолади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!