Ҳиндистон ҳукумати Керала штатида беш киши, жумладан, бир боланинг ўлимига сабаб бўлган Nipah вируси тарқалишини тўхтатиш учун оммавий тест жорий қилди. Расмийлар, шунингдек, жамоавий йиғилишларни чеклаб қўйди, мактаблар ва идораларни ёпди, кўчаларни антисептиклар билан дезинфекция қилишни буюрди.
Вирус деярли икки миллион аҳоли истиқомат қиладиган Кожикоди шаҳрида аниқланган. Расмийлар аҳолини ваҳима кўтармасликка, карантин қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда.
Nipah ўзи қандай вирус?
Nipah ҳайвонлардан юқадиган, кам учрайдиган, аммо жиддий вирус. Касаллик иситма, қусиш ва ўткир нафас симптомларига сабаб бўлиши мумкин. Оғир ҳолатларда тутқаноқ ва энсефалит — миянинг яллиғланиши ва комага олиб келиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, вирусдан ўлим даражаси 40-75 фоизни ташкил қилади. Ушбу юқори ўлим даражаси инфекцияга қарши вакцина йўқлиги билан боғлиқ, касалликни анъанавий тарзда даволаш эса фақат қўллаб-қувватловчи ёрдамни беради.
Биринчи Nipah эпидемияси 1998 йилда вирус Малайзия ва Сингапурдаги чўчқа фермерлари орасида тарқалгач хабар қилинган. Вирус у аниқланган қишлоқ шарафига номланган.
Вирусни мевали кўршапалаклар оиласи вакиллари, учувчи итлар ва учувчи тулкилар олиб юради. Бевосита ушбу ҳайвонлардан ёки, масалан, улар теккан меваларни истеъмол қилиш орқали вирусни юқтириш мумкин. Инфекция касал одамдан ҳам юқади.
Олимлар учувчи тулкилардан мутацияга учраган штамм пайдо бўлишидан хавотирда. Умуман олганда, Nipah эпидемияси камдан-кам учрайди, аммо ЖССТ вирусни Эбола, Зика ва COVID-19 билан бир қаторда глобал эпидемияга олиб келиши мумкинлиги сабабли биринчи навбатда текширишга лойиқ касаллик сифатида қайд этган.
Олдинги эпидемиялар
1998 йилда биринчи Nipah эпидемияси вақтида Малайзияда 300 га яқин одам касалликни юқтирди, 100 дан ортиқ маҳаллий аҳоли вафот этди, вирус аниқланган бир миллион чўчқа ёқиб юборилди.
Шунингдек, у Сингапурга ҳам тарқалди, у ерда Малайзиядан олиб келинган чўчқаларни сўйган ишчилар орасида 11 та касаллик ҳолати ва битта ўлим қайд этилди.
Ўшандан бери касаллик биринчи навбатда Бангладеш ва Ҳиндистонда қайд этилган, иккала мамлакат ҳам 2001 йилда дастлабки авж олиш ҳақида хабар берилган. ЖССТ маълумотларига кўра, 1998 йилдан 2015 йилгача Nipah вируси билан касалланиш бўйича 600 дан ортиқ ҳолат қайд этилган.
Ҳозир Ҳиндистонда Nipah касаллиги тўртинчи марта авж олди. Давлат кенг кўламли тестлар ва беморлар билан алоқада бўлганларни қаттиқ изоляция қилиш орқали бир неча ҳафта ичида дсстлабки касалликлар гуруҳини бартараф этишга муваффақ бўлди.
Ҳайвонлардан юқадиган вируслар тез-тез учрайди
Охирги 20-30 йил ичида ҳайвонлардан одамга юқадиган зооноз касалликлар сони ортди. Биринчидан, саноат деҳқончилиги ҳайвонлар орасида патогенларнинг тарқалиш хавфини оширади, иккинчидан, ўрмонларни кесиш ёввойи табиат, уй ҳайвонлари ва одамлар ўртасидаги алоқани кучайтиради.
Олимларнинг огоҳлантиришича, иқлим инқирози зооноз касалликлар хавфини ҳам оширмоқда, 50 йил ичида 15 000 турдаги вируслар юзага чиқиши мумкин.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.
Украина расмийларининг "аввал 30 кунлик сулҳ эълон қилиш, кейин музокараларни бошлаш" ҳақидаги баёнотларига қарамай, Москва 15 майда Истанбулда музокаралар ўтказишни устувор деб ҳисоблашда давом этмоқда.