Николаев икки марта ўққа тутилди
Россия қўшинлари кечаси Николаевни икки марта ўққа тутди, деди шаҳар мэри Александр Сенкевич.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, ўққа тутилиши натижасида шаҳарнинг турли ҳудудларидаги турар-жой бинолари ва дўконлар зарар кўрган.
"Шаҳарнинг турли қисмларига зарбалар берилган. Маълум бўлишича, бир қатор фуқаролик объектлари, хусусан, турар-жой бинолари ва дўконлар, шунингдек, сув таъминоти тармоғи шикастланган".
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).