Нигерия электр энергиясидан буткул узилди

Нигерия электр энергиясидан буткул узилди

Нигерияда электр энергияси тизимида оммавий узилиш юз берди. Мамлакатнинг деярли бутун аҳолиси - 200 миллиондан ортиқ киши электр энергиясисиз қолди. Энергетика компаниялари буни «тизимнинг тўлиқ қулаши» деб номлади.

Мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш нолга тушди, деб хабар берди Reuters. Кейинчалик у қисман тикланди, лекин одатдагидан анча паст даражада бўлиб қолди.

Узилиш Нигериянинг барча 36 штатида ва пойтахт Абужада содир бўлган.

Нигерияда мунтазам равишда электр узилишлари кузатилади. 2022 йилда бу тўрт марта содир бўлган.

Шу билан бирга, Нигерия — энергия ресурсларининг асосий ишлаб чиқарувчиси. Ушбу давлат ОПEК аъзоси бўлиб, дунёдаги энг йирик нефт захираларига эга 10 та давлатдан бири ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!