Нетаньяху АҚШга ташрифи чоғида Эрдўғон билан учрашишни режалаштирган

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху келаси ҳафта АҚШга ташрифи чоғида дунё етакчилари, жумладан АҚШ, Туркия ва Украина президентлари Жо Байден, Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Владимир Зеленский билан учрашмоқчи.
Бу ҳақда Исроил ҳукумати раҳбари идораси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Нетаньяху якшанба оқшомида Исроилда яҳудийларнинг янги йили Рош-Хашона тугаши биланоқ дарҳол Исроилдан АҚШга учади. Унинг АҚШга сафари давлат ташрифи мақомига эга бўлади.
“Ҳукумат раҳбари ташриф доирасида АҚШ президенти Жо Байден, Германия канцлери Олаф Шольц, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Украина президенти Владимир Зеленский ва Жанубий Корея президенти Юн Сек Ёл билан учрашади”, — дейилади хабарда.
Ташриф давомида Нетаньяху, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди ва жаҳон ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашади.