Нега “Korzinka.uz” нархномаларида ўзбекча сўзни учратмаймиз, бу бренд ўзбек тилини менсимайдими?

A A A
Нега “Korzinka.uz” нархномаларида ўзбекча сўзни учратмаймиз, бу бренд ўзбек тилини менсимайдими?

Юртимизда ўзбек тили Давлат тили мақомига кўтарилганига 30 йил бўлди. Бу тилда эмин-эркин сўзлашаётганимизга 28 йил тўлди. Миллатнинг асосий забони учун кураш қилганимизга эса 70 йилдан ошди. Аммо... Шунча йиллар жафо чеккан халқнинг биргина тилини софлигича асраш учун қилган ҳаракатларига соя солиш ҳоллари, афсуски йўқ эмас.
Гарчи 30 йиллик сана яқинлашаётган бўлса-да, давлат тилини давлат мақоми даражасига олиб чиқа олмаётганимиз қайсидир маънода бор гап.
Хусусан, кўча-кўйлардаги турли реклама ёрлиқлари, атамалардаги хатоликлар ҳақида бот-бот эслатиб турилаётгани ҳақиқат. Аммо бугун айнан кўчаларимизга зеб бериб турган дўконлар фаолиятида ўзбек тилининг аҳамиятига қандай эътибор берилмоқда?
Келинг, шу ўринда кузатувимизни Ўзбекистондаги энг нуфузли ёрлиқлардан бири бўлган “korzinka.uz” дўконларидаги нархномалардан бошласак.
“korzinka.uz” дўконлари мустақиллик даврида очилганига қарамай, негадир дўконда ўзбек тилидаги нархномани топа олмайсиз. Нархлар рус тилида эълон қилинишига қаршилик қилмоқчи эмасмиз, аммо Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақидаги Қонуннинг 20-моддасида нархномалар давлат тилида расмийлаштирилиши ва эълон қилиниши лозимлиги қайд этилган.
Бошқа тилларда эса таржима берилиши мумкин. Дўкон раҳбарияти Давлат тили ҳақидаги қонундан бехабармикан, деб ҳам ўйлаб қоласан киши.
Асосан ўзбек тилида сўзлашувчи аҳолидан иборат даҳалардаги “korzinka.uz” дўконларида ҳам ўзбекча нархномани учратмайсиз.
Ҳатто халқ тилида айтиладиган “ёпган нон” ҳам ушбу дўконларда “лепёшка” тарзида қайд этилган. Қизил қовунни эса рус тилига таржима қилишда бироз тер тўкиб “дыня красномяско” сўзини ихтиро қилишганига “офарин” дейсиз.
Кези келганда фидокормиз, лоқайд эмасмиз, деймизу бироқ йирик тармоқли дўконларда ўзбекча сўзни учратмасак ҳам билмаганга олиб кетаверамиз.
Фидойилик, давлат тилини ҳурмат қилишдан, қонунларга итоат этишдан бошланмайдими? Кези келганда, виждондан кўра қонун ҳам фидойиликка ундовчига айланади. Давлат тилини менсимаган, жамоат жойларида ўзбек тилини ҳурмат қилмаган тадбиркорлар ҳам назаримизда, қонун олдида жавоб бериши керак.
Ким билади дейсиз, балки ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлаётгани арафасида ушбу нуфузли тармоқ дўкон раҳбарияти савдо расталарида давлат тилига ҳам эътибор бериб қолар... Кузатувларимиз эса давом этади. Қуйидаги видеода korzinka.uz дўкони нархномаларидан ўзбекча сўзни топиб кўрингчи.

Анора СОДИҚОВА, ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

АҚШ разведкаси Трампни огоҳлантирган — Профессор Жон Миршаймер

Жон Миршаймернинг айтишича, АҚШ разведкаси Дональд Трампга Эрон билан уруш яхши натижа бермаслигини олдиндан айтган.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Эрондаги уруш қачон тугаши айтилди

Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

"Бу ёлғон. Мен унинг гапларини эшитдим ва..."

Ушбу баёнот Парижда бўлиб ўтган "G7" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг оммага олиб чиқилди.

Эрон Дональд Трамп учун бир нечта "сюрприз" тайёрлаб қўйди

Бу ҳақда Tasnim агентлиги ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Трамп: "Эрон бизга яна бир совға берди"

Трамп бу ҳақда журналистларга маълум қилди.

Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоминаий иккинчи мурожаатини йўллади

Унинг ёзма мурожаати давлат телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилди.

«У менинг кетимни ўпишга мажбур бўлишини ўйламаган эди» — Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳақида гапирди.

Исроил иқтисодиёти инқирозга юз тутди – Исроил Марказий банки

Вазият Эрон ва Ливан билан кескинликнинг кучайиши фонида янада мураккаблашаётгани айтилган.

Россия нефт ташувчи танкери Кубага яқинлашди

Бортида 730 минг баррел хом нефт бўлган “Анатолий Колодкин” танкери Қўшма Штатларнинг “энергия қамали”дан азият чекаётган Куба ҳудудий сувларига яқинлашди.

Россиядан чақириқ: Яқин Шарқдаги урушни зудлик билан тўхтатиш керак

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.

АҚШдан Эронга огоҳлантириш: барча дрон ва ракеталарни тўхтатиш керак

АҚШ давлат котиби таъкидлашича, Эрон барча турдаги дронлар ва ракеталарни ишлаб чиқаришни тўхтатиши шарт.

Европа Иттифоқига жиддий айблов: Украина ҳужумлари учун ҳаво ҳудуди очилганми?

Европа Иттифоқи Украинага Россияга қарши ҳужумларда билвосита ёрдам бераётганликда айбланмоқда.

Эрондан жиддий айблов: гуманитар самолётга ҳужум ортида АҚШ ва Исроил борми?

Эрон Fars ахборот агентлиги орқали АҚШ ва Исроилни гуманитар ёрдам олиб кетаётган фуқаролик самолётига ҳужум қилганликда айблади.

Эрондан огоҳлантириш: Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация вазиятни кескинлаштиради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация минтақадаги вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлигини билдирди.

Қашқадарёда қурилиш ҳудудида вафот этган 12 ёшли қиз иши бўйича ҳукм чиқарилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 2020 йил август ойида содир бўлган фожиали ҳодиса юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрланди,зўравонлик қилган шахс қамоққа олинди

Наманган вилоятида мактаб ўқувчисига нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик жинояти ҳолати Болалар омбудсмани назоратига олинди.

Афғонистондаги сув тошқинлари 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Бу ҳақда мамлакат Миллий табиий офатларни бошқариш бошқармаси вакили Юсуф Ҳаммад маълум қилди.

Интерпол қидирувида бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди

Хабарга кўра, 40 ёшли T.Р. ва 38 ёшли Ф.A. Ўзбекистонда йирик миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган.

Тошкентда тунда пойга уюштирган 2 ҳайдовчи қамалди

Мазкур кўчадаги камера ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида ўтказилган суриштирувлар давомида Lacetti русумли автомобилда 27 ёшли Рамиз Исломов ва Onix русумли автомобилда 21 ёшли Азимжон Абдусатторов бўлгани аниқланган.

Парижда Bank of America биноси олдида теракт содир этилишининг олди олинди

Жиноятчининг иқрор бўлишича, уни Snapchat платформаси орқали 600 евро эвазига ёллашган.

Украина терма жамоаси Испанияда ўғрилар ҳужумига учради

Ўйинчилар ва мураббийлар штаби қимматбаҳо соатлар, бир неча минг евролик ҳашаматли буюмлар ва нақд пул йўқолганини аниқлаган.

Хакан Фидан: Яқин Шарқдаги кескинлик кенгроқ урушга айланиши мумкин

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан Стамбулда бўлиб ўтган Халқаро стратегик коммуникациялар (STRATCOM) саммитида сўзлаб, маълум қилди.

Кенияда ёмғир ва сел оқибатида ўлимлар сони 108 га етди

Бу ҳақда мамлакат Миллий полиция хизмати хабар берди.

Эрон билан можаронинг чўзилиши АҚШ ва Исроил учун жиддий йўқотишларга олиб келмоқда

Сüддеутсче Зеитунг нашрининг хабар беришича, Эрон билан можарони узайтириш АҚШ ва Исроил учун кутилмаган йўқотишларга ўхшайди.

Эронда ёшлар сафарбарлиги ҳақида баҳсли хабарлар тарқалди

Бу маълумотни Al Arabiya келтирган.

Лукашенко иши МХСда аёл судьялар томонидан кўриб чиқилади

Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.

Доғистонда 100 йилдаги энг йирик тошқин: 320 мингдан ортиқ аҳоли чироқсиз қолди

Бу сўнгги 100 йил ичидаги энг йирик табиий офатлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Греция соҳиллари яқинида 22 нафар муҳожир ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан қутқарув ва текширув ишлари давом этмоқда.

Маст ҳолда ЙТҲ содир этган «голф афсонаси» ҳибсга олинди

«Голф афсонаси», йирик мусобақаларнинг 15 карра ғолиби Тайгер Вудс АҚШнинг Флорида штатида машинаси билан аварияга учраганидан сўнг ҳибсга олинди, деб хабар берди Bloomberg.