Небензя: "Шимолий оқим" билан боғлиқ воқеа Қўшма Штатлар учун фойдали

Небензя: "Шимолий оқим" билан боғлиқ воқеа Қўшма Штатлар учун фойдали

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2” газ қувурларидаги авариялар АҚШ учун фойдали эканини айтди.

“Шимолий оқим билан содир бўлган воқеа Қўшма Штатлар учун фойдалими? Албатта”, — деди Небензя БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, шу йўл билан сўнгги ип узилади, бу эса ЕИнинг энергетика соҳасида мустақиллигини таъминлади.

Унинг қўшимча қилишича, содир бўлган нарсаларни “оддий террорчилар” амалга ошира олмайди.

БМТ Бош котиби ёрдамчиси Навид Ҳанифанинг айтишича , ташкилот ҳозирча "Шимолий оқим"даги воқеалар тафсилотларини текшира олмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!