АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Транспорт вазирлиги инспекторларининг қандай ваколатга эгаликлари ҳақида маълумот берилди.
🔹автотранспорт воситасининг олдига келиши, фамилиясини, лавозимини айтиб ҳайдовчига ўзини таништириши, ҳайдовчининг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши;
🔹ҳайдовчиларга уларнинг ҳуқуқларини тушунтириши;
🔹шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига қатъий риоя қилиши, ўз хизмат вазифасини аниқ бажариши, ҳайдовчига нисбатан маданиятли муомалада бўлиши лозим;
🔹Назоратни амалга оширишда лицензия карточкаси мавжуд бўлмаган тақдирда, инспектор томонидан тегишли баённома тузади.
⚠️Ўзбекистон ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини назорат қилишда инспектор томонидан қуйидагилар текширилади:
▫️йўловчилар, багаж ва юкларни мунтазам ва номунтазам ташиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар;
▫️ҳаракат жадвалига риоя қилинишини;
▫️номунтазам халқаро автомобилда йўловчилар ва багаж ташишларда йўловчилар рўйхати мавжудлигини;
▫️Ўзбекистон ҳудудида хорижий давлатларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларида йўловчилар, багаж ёки юкларни ташиш, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик келтирилган хорижий давлатлар автотранспорт воситаларида ташишларни (каботаж ташишларни) амалга оширишда халқаро шартномалар шартларига риоя этилишини;
▫️хорижий давлатларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига белгиланган ўтиш пунктлари орқали кириб келганлигини.
Шунингдек, Низомда талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Собянин айтишига кўра, 2018 йилдан бери Россия пойтахтидаги мигрант ишчилар сони ўзгаришсиз қолган, оммавий кириб келиш йўқ, лекин жуда кўпчиллик мигрантлар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.
Франция рамзларидан саналган Лувр музейида яна нохуш ҳодиса рўй берди. Париждаги машҳур музей маъмурияти шов-шув ўғриликдан ҳали ўзи келмай туриб яна бир кўнгилсизликка рўпара бўлди. Қувурлардаги носозлик сабаб музей кутубхонасидаги жавонларни сув босган. Оқибатда 400 га яқин китоб зиён кўрган.
Музей маъмури ўринбосари Фрэнсис Стейнбок сув босиши оқибатида мисршунослик бўлимидаги манбалар зарар кўрганини маълум қилар экан, китоб ва ҳужжатлар қуритилиб, қайта муқоваланишини айтган.
Сув оқишига сабаб бўлган муаммо бир неча йилдан буён маълум бўлиб, таъмир иши келгуси йилга режалаштирилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 19 октябр куни Лувр музейида рўй берган ўғрилик ҳам шов-шувларга сабаб бўлди. Париж прокуратураси маълумотига кўра, Лувр музейидан ўғирланган императорлик даврига оид зеб-зиёнат буюмларининг қиймати камида 88 миллион еврога тенг. Бу сумма фақат бозор баҳоси бўлиб, уларнинг тарихий қиймати ҳисобга олинмаган.
Ўғриликдан сўнг Лувр музейи раҳбарияти қолган ноёб асарлар ва заргарлик буюмларини хавфсиз жойга — Франция банкининг ер остидаги омборларига кўчиришга қарор қилган.
Бало келса қўшалоқ келади деганларидек, куппа-кундузи музейни ғорат қилиб кетган ўғрилар топилмай, коммунал носозлик бартараф этилмай туриб, яна бир дахмаза чиқиб қолди.
Euronews хабар беришича, Лувр ишчи-ходимлари 15 декабрдан эътиборан номаълум муддатга иш ташлаш эълон қилмоқда.
Касаба уюшмаси музейда ходимлар етишмаслиги, жиҳозлар эскиргани ва техник қусурлардан норози.
Ишчи-ходимларга кўра, ўғрилик айсбергнинг учи, холос, аслида музейда муаммолар тўпланиб қолган.
Касаба уюшмалари бинони модернизация қилиш, хавфсизлик тизимини такомиллаштириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча маблағ ажратишни талаб этмоқда.
1793 йилда очилган Лувр музейи дунёдаги энг йирик ва машҳур музейлардан бири ҳисобланади. Париж марказида, Сена дарёсининг ўнг соҳилида қад ростлаган моддий-маънавий хазинада Ғарбий Европадан то Эрону Мисрга қадар, антик даврдан 1848 йилга қадар — турли давр, турфа жуғрофий минтақаларга оид экспонатлар сақланади.
2018 йилда Луврга рекорд даражада — 10 миллион киши ташриф буюрган. 2024 йилда эса ушбу санъат ва маданият масканини 8,7 миллион киши зиёрат қилган.
Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.