2021 йилнинг 11 январь куни, Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 1987 йилда туғилган Зарафшон шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, миллати ўзбек, фуқаро А.М ғаразли ниятларни кўзлаб, 1981 йилда туғилган Зарафшон шаҳарда яшовчи, миллати ўзбек фуқаро Р.Ани чўмилаётган ҳолатда видеотасвирга туширади. Шундан сўнг, олинган видео тасвирни унинг иш жойи ҳамда маҳалласига олиб бориб кўрсатиш ва тарқатиш йўли билан қўрқитиб, ундан 3 млн. сўм пул маблағларини талаб қилади. Р.Адан 1 млн. 900 минг сўм пулларни Зарафшон шаҳридаги “Мўжизалар майдончаси” савдо мажмуаси ёнида олаётган вақтида ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қинғир йўллар орқали тирикчилик қилишни ўзига касб қилиб олган фуқаро қилмишига яраша энди қонун олдида жавоб беради. Ҳолат юзасидан А.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.
АҚШнинг Миграция ва божхона назорати хизмати (ICE) бюрократик хатолик туфайли 2022 йилда содир этилган ва мамлакат тарихидаги энг йириклардан бири ҳисобланган — тахминан 100 миллион долларлик қимматбаҳо буюмлар ўғирланиши ишида гумон қилинган шахсни депортация қилди.