Навоий ҳайкали пойида ўтказилган дискотека юзасидан расмий изоҳ берилди

Навоий ҳайкали пойида ўтказилган дискотека юзасидан расмий изоҳ берилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 9 февраль — Алишер Навоий таваллуд кунида дискотека уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Университет матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Унга кўра, аслида ушбу тадбир ташкилотчиси Яккасарой туман ҳокимлиги бўлиб, университет олдидаги майдонда (университет ҳудудида эмас) “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида шоу-концерт дастури ўтказилган. Ушбу концерт ҳақида университетнинг бирор расмий саҳифасида эълон ҳам, хабар ҳам берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!