Шимолий Атлантика алянси ташқи ишлар вазирлари 3 апрел куни Брюсселда ташкилотнинг 75 йиллигига бағишланган икки кунлик учрашувга йиғилди ва Вашингтондаги юбилей саммитга тайёргарликни муҳокама қилди.
Учрашувда музокараларнинг асосий мавзуси Украинага Россияга қарши туришидаги ёрдам бўлди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг айтганидек, вазирлар келгуси йилларда Украинага барқарор ва тахмин қилинадиган ҳарбий ёрдам учун беш йилга 100 миллиард евролик бюджет билан махсус фонд яратиш ҳақида гаплашди.
"Биз Украинага узоқ муддатда ишончли ва тахмин қилинадиган ёрдам кўрсатишимиз керак. Ихтиёрий бадалларга камроқ ва кўпроқ НАТО мажбуриятларига, қисқа муддатли таклифларга камроқ ва кўп йиллик истиқболларга кўпроқ таянишимиз керак", —дея таъкидлади Столтенберг журналистларга.
Якуний матбуот анжуманида Столтенберг Украинага 100 миллиард евро миқдорида ёрдам фондини яратиш бўйича якуний қарор қабул қилинмаганини айтди. Шу билан бирга, бош котиб: "Биз консенсус томон кетмоқдамиз ва якуний қарор июл ойида Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО саммити давомида қабул қилинади", — дея маълум қилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.