NASA олимлари Perseverance марсоходи томонидан юборилган Марсдаги камалакнинг фотосуратига изоҳ берди, деб ёзмоқда Tengrinews.
Аввалроқ Perseverance марсоходи Марсда камалакни суратга туширган эди. Ушбу камёб ҳодисанинг фотосурати NASA сайтида эълон қилинди. Тармоқ фойдаланувчилари уни муҳокама қила бошлади ва фотосуратда камера объективидаги оддий қуёш нурлари эканини таъкидлади.
Олимларнинг сўзларига кўра, Марсдаги сув миқдори Ерга таққослаганда минг баробар кам, шунинг учун Қизил сайёрада ёмғирдан кейинги оддий камалакнинг пайдо бўлиши мумкин эмас. Гап Марс ҳавосидаги чанг натижасида пайдо бўлган ғайриоддий камалак ҳақида кетмоқда.
NASA муҳандислари бунинг камалак эмас, балки шунчаки объектив линзаларининг махсус созланмасидан келиб чиққан тасвирлар эканини айтди. Агар қуёш нури тўғридан-тўғри смартфон камерасининг объективига тушса, шундай тасвирни кузатиш мумкин.
«Кўпчилик сўраяпти: бу Марсдаги камалакми? Йўқ. У ерда камалак бўлиши мумкин эмас», — дейилади NASA’нинг Twitter саҳифасидаги хабарда.
Марс ҳавосида сув буғлари Ер атмосферасига қараганда минг марта камроқ, шунинг учун у ерда камалак бўлиши мумкин эмас, деб хулоса берди муҳандислар.
Perseverance марсоходи 11 апрель куни синов парвозини амалга ошириши керак бўлган Ingenuity дрон-вертолётининг ишга туширилишига тайёргарлик кўрмоқда. Ingenuity бошқа сайёралар атмосферасидаги парвоз учун мўлжалланган, инсоният яратган биринчи учар қурилма ҳисобланади.
Аввалроқ архитектура иншоотлари билан шуғулланувчи ABIBOO студияси Марсдаги биринчи шаҳарнинг режасини тақдим этгани ҳақида хабар берилди. Ньюва номини олган шаҳарни Марсда 2054 йилдан 2100 йилга қадар қуриш режалаштирилган. У Темпа Менса тоғи яқинида жойлашади. Маҳаллий аҳоли уйлари кескин қияликка эга қояга қурилади. Бу уларни радиация ва тўғридан-тўғри тушувчи қуёш нурларидан ҳимоялайди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.