Наҳотки! Умрни узайтириш йўли топилди

Наҳотки! Умрни узайтириш йўли топилди

Исроиллик олимлар одамларда кексайиш жараёнини кислородли терапия билан секинлаштириш мумкинлигини аниқлашди.

Бу ҳақда "Коммерсант"га таяниб “Dori-Darmon AK” хабар берди.

Тадқиқотчилар 64 ёшдан ошганларни ҳафтасига беш кун давомида 90 дақиқа давомида гипербарик босим камераларига жойлаштиришган.

Қайд этилишича, кўнгиллиларда вақт ўтиши билан теломераларнинг узунлиги (ҳужайранинг бўлиниши пайтида геномни сақлашга масъул бўлган хромосомаларнинг қисмлари) ортган. Маълумки, теломералар ёш ўтиши билан камаяди. Соф кислород теломер узунлигини 20% га оширган.

“Иштирокчиларнинг теломералари ҳозирда 25 йил олдинги каби узунликка эришмоқда. Шунингдек, беморларда ҳужайраларни қайта тиклаш жараёни 37 фоизга яхшиланди, бу ҳаётни учдан бир қисмидан кўпроғига узайтириши мумкинлигини англатади”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!