Наҳотки, интернетдан бошқа барча ОАВ ўз фаолиятини якунласа?

A A A
Наҳотки, интернетдан бошқа барча ОАВ ўз фаолиятини якунласа?

Америкалик шоир ва эссенавист Джон Барлоу “Шаробни хумсиз сотиш: Глобал Тармоқдаги онг иқтисодиёти” номли изланишида шундай ёзади: “Ахборот предмет эмас, жараён, ҳаракатдир. У ҳаракатга келганда кучли жараёнлар бошланади”. Дарҳақиқат, бугунги кунда ахборот газеталар саҳифасидагина акс этган материал, мақола эмас. У ижтимоий тармоқлар, интернетнинг чексиз тўрларида миллионлаб одамлар онгига таъсир этувчи жараёндир.

Бугун ахборот муаллиф ёзиб бўлгандан кейин якунланадиган ижод намунаси эмас. Ахборот замонавий технологиялар ёрдамида ижтимоий, сиёсий таъсирга эга кучли жараёнга айланди. Айнан ахборот нима? деган саволга жавоб берадиган, “жозибали”, “мўъжизали” каби тавсифланадиган предмет эмас, балки нима учун?, нима сабабдан? қандай қилиб? каби минглаб саволларга жавоб берувчи, ҳақиқатни ошкор этувчи, барчани фаолликка ундовчи жараён, фаол ҳаракатдир.

ОАВ эволюциясини кузатар эканмиз, ўтган асрда бош ахборот воситалари бўлган телевидение, радио, матбуот сафига бугунги кунда интернет журналистикаси, ижтимоий тармоқлар ҳамда блог журналистикаси ҳам кириб келди. Яъни, янги замонавий техник имкониятлар билан шаклланган журналистика кўринишлари интерактив журналистика тараққий этишига замин ҳозирлади. Айнан интерактив имкониятлар туфайли интернет оммалашди.

Интерактив жараёнларда аудитория ахборот истеъмолчисидан — ҳаммуалифлик даражасига кўтарилди. Аудитория вакиллари эркин фикр билдирмоқда. Оддий инсонлар ўз сўзини айтмоқда. ОАВ пропаганда воситаси эмас, аудитория минбарига айланди.

Бу жараённинг яна бир хусусияти бор – босма нашрлар ўз мухлисини йўқотишни бошлади. Аудитория мутолаа қилишдан кўра, ўз фикрини баён қилишга, баҳслашишга, “сэлфи қилиб” ўзини намойиш қилишга кўпроқ қизиқиб қолди. Оддий одамлар йиллар давомида тарғибот машинасининг таъсир доираси бўлишдан чарчашди. Улар ўз фикрини баралла айтишни исташяпти. Йиллар давомида “жаннатдан хабарлар”дан тўйган аудитория ҳақиқатни эшитишни, танқидий материалларни ўқишни, ўз фикрини эркин баён қилишни истайди.

Ана шундай жараёнда китоб ўқимайдиган авлод вояга етди. Технологик жараёнларни яхши ўзлаштирган, дунёқараши кенг, ўз фикрини бемалол ифода қила оладиган, коммуникацияга тез кириша биладиган бу авлод – афсуски, газета ўқимайди, радио эшитмайди… Фақат интернет орқали ахборот олади. Интернетда мақола ўқийди, аудио эшитади, видео кўради ва…ўзи ҳам яратади. Ўзи блог юритади, ўзи расмга олади, фото ва видео съёмкаларни амалга оширади, монтажини қилади.

Журналистика халқчиллашиб, оммалашди. Ахборотни қўлида мобил қурилмаси бўлган ҳар ким ярата оляпти. Бутун дунёда, журналистика илмида фуқаролик журналистикаси пайдо бўлди ва кенг тарқалди.

Мазкур жараёнлар босма матбуотга салбий таъсир кўрсатди. Мобил қурилмадаги мулоқотга кўниккан одамлар газеталар ўқимай қўйишди. Юртимизда аксарият газеталар ўз фаолиятини тугатишди, баъзилари ёпилиш арафасида турибди. Масалан, неча йиллик тарихга эга бўлган “Ўзбекистон матбуоти”, “Муштум” журналлари чоп этилмаяпти. Кўпчилик газеталар инқироз арафасида туришибди.

Обуна масаласи муаммо бўлгандан кейин ҳатто “Маърифат” газетаси ҳам мураккаб шароитда. Икки ёки уч ойда бир чиқадиган илмий нашрлар ҳам ўзини — ўзи қоплашга қийналишяпти. Интернет пайдо бўлгунга қадар ҳар бир хонадонда “Саодат”, “Фан ва турмуш”, “Ғунча”, “Гулхан” журналлари мутолаа қилинган. Ҳозирда камдан- кам хонадонларда газета, журналларга обуна бўлишади. Кўпчилик ахборотни асосан мобиль қурилма, интернет сайтлари орқали излайди.

Ҳа,технологик имкониятларнинг оммалашуви замонга мослашмаган анъанавий медиани иқтисодий таназзулга олиб келди. “Газета, умуман босма нашрларнинг келажаги йўқ”, “ҳеч ким энди газета ўқимайди” каби мулоҳазалар кўпайди. Илмий назарий жиҳатдан бу ҳали бошланиши. Навбат, радио ва телевидениега ҳам келиши мумкин. Шундай бўлиши мумкинми?

Наҳотки, интернетдан бошқа барча ОАВ ўз фаолиятини якунласа?

Жаҳон, хусусан, Ғарб тажрибасининг кўрсатишича, вақт ўтиб, анъанавий, босма нашрларга қизиқиш ортади. Яъни, анъанавий медиа билан замонавий медиа бир-бирларини инкор этмай, тўлдириб келади. Бунинг учун анъанавий медиа рақамли технологиялар шаклида синтезлашиши керак. Бир мисол келтирсак, телевидение пайдо бўлгандан кейин,театр келажаги ҳақида турли фикрлар билдирилди. Аммо вақт ўтиб ҳам, театр санъатдаги ўз ўрнини сақлаб қола олди.

Фақат бир қисм томошабинларини йўқотди. Ҳақиқий мухлислар театрга боришга вақт ва маблағ топди. ТВ арзон, қулай, ҳаммабоп. Узоқ давом этувчи “совун кўпиги”дек сериаллардан чарчаган зиёлилар –ҳақиқий санъатни, театрни соғинишди. Жонли ижро, жонли кўз ёшлар, импровизация қадрлайдиган зиёли қатлам театрни унутмади, театрдан узоқлашмади.

Театр ўз мавқеини сақлаб қолди. Ўтган давр мобайнида шуни кузатдик, телевидение театр ўрнини боса олмади. Театр билан телевидение бир-бирини тўлдириб келмоқда. Спектакллар телевидение орқали намойиш қилинади. Янги саҳна асарлари эфирда реклама қилинади. Телевидениеда машҳурликка эришган, тўйларда тирикчилик қилган актёрлар театрда маҳоратларини сайқаллашди.

Ана шу эволюцион тажрибага асосланиб, замонавий тенденцияга кўра, интернет, ижтимоий тармоқлар матбуотнинг ўрнини боса олмайди. Сифатли матбуот ўз ўрнини йўқотмайди. Фақат янги технологиялар орқали бир оз замонавийлашиш керак.

Театр эфирдаги рекламаси орқали мухлисларини жалб қилгани каби веб саҳифалари, ижтимоий тармоқлардаги версиялари, интернет сайтлари билан газета ўз аудиториясини шакллантириши керак. Бу замон талаби. Бу давр талаби. Интернет, ижтимоий тармоқлар, матбуот бир- бирини инкор қилмай, ўзаро тўлдириб келади.

Оддий мисол. Россияда чоп этиладиган “Аргументы и факты” газетасини олайлик. Бу босма нашр ҳануз, ҳатто, Ўзбекистонда (!) ҳам ўз мухлисларига эга. “АиФ” нинг интернет сайти, мобиль иловаси аудиторияга тақдим этилади. Таҳлил қиладиган бўлсак, мазкур газета ўқувчи учун рақобат жангига кириб интернет ва ижтимоий тармоқларда ҳам ўз версиясини яратди.

Замонавий мультимедиавий шаклларини ишлаб чиқди. Газета, радио, телевидениенинг хусусиятларини жамлаган мультимедиа журналистика талабларига кўра, бу газета мавзу ва аудитория қамровига кўра ихтисослашган, сиёсат, спорт, тиббиёт каби йўналишларга эга. Ихтисослашув сайтдаги рукнларида ҳам, алоҳида телеграмм каналларида ҳам акс этган.

ОАВ учун ихтисослашув ниҳоятда муҳим жараён. Чунки ҳар бир медиа мақсадли аудиторияси учун хизмат қилади. Мақсадли аудиториясини ўрганиш жаҳон тажрибасига эга медиахолдингларда яхши йўлга қўйилган. Оддий мисол, BBCнинг ўзбек аудиторияси учун радиоси ҳам, интернет сайти ҳам мавжуд. Сайтда ҳам аудио, ҳам видео, ҳам матн шаклидаги материаллар берилади.

Ҳозир бу каналнинг мазмуни эмас, балки эфир шакли ҳақида сўз юритар эканмиз, мақсадли аудитория учун эфир шаклларига эътибор қаратиш заруратини таъкидлаб ўтиш керак. Жамият манфаатлари учун хизмат қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган BBC да соҳага йўналтирилган ихтисослашув ҳам кузатилади.

Масалан, географияга оид теледастурлари бугунги кунда бутун дунёда ўз мухлисларига эга. Кўпчилик янгиликлар журналистикаси намоёндаси деб биладиган бу компания мақсадли аудиториясини ҳар кунлик, ҳар соатлик мониторингини олиб боради. Бу изланиш натижалари амалий фаолиятида акс этади.

Юртимизда ҳам замон талабига кўра фаолият юритаётган босма нашрлар мавжуд. Имкониятлари кенг бўлган марказий нашрлар қаторида янги босма нашрлар ҳам ўз ўқувчисига эга бўлмоқда. Масалан, “Болалар адабиёти” журналини мисол тариқасида олайлик. Ҳар бир журнал сонига илова тариқасида журналда чоп этилган материалларнинг аудиоси ёзилган диск ҳам ишлаб чиқиляпти.

Китоб ўқишга қизиқмаган ўқувчи аудио орқали ҳикояни тинглаб қизиққач, журнални ҳам варақлай бошлайди. Қайта -қайта тинглаш билан шеърлар ёд олинади. Чиройли расмлар билан журналнинг безатилиши ёш китобхонни ўзига жалб қилади.

Босма нашрларга қўйиладиган талаблар бўйича юқорида мультимедиавийлик(сайт, мобил иловалардаги версиялар)ни ҳамда ихтисослашувни санаб ўтгандик. Мазкур “Болалар адабиёти” журнали орқали яна бир талаб — чиройли, замонавий дизайннинг зарурати ҳам мавжудлигини айтиб ўтиш керак.

3D, HD каби замонавий техник имкониятлар билан “эркаланиб кетган” томошабин учун креатив, ноодатий, ёрқин ва ўзига хос дизайн керак. Медиабозор шароитида газета -маҳсулот, ўқувчи -ҳаридорга айланди. Бозорда “оп қолинг, кепқолинг” деб сотувчи харидорни чақирса, газеталар босма, интернет, мобиль версияларининг замонавий дизайни билан ўз ўқувчиларини жалб қилади.

Замон талаблари газета ходимлари штатини кенгайтиришни ҳам талаб этади. СММ бўйича мутахассис, дизайнер, видеони ҳам, фотони ҳам олишни биладиган мутахассис каби штат бирликлари керак. Бош муҳаррирлар фақат газета мазмуни, мақолалар мавзусини таҳрир қила оладиган яхши мутахассис бўлиши билан бирга медиамаркетинг бўйича ҳам маълумотга эга бўлишлари зарур. Ёки маркетолог, менежер, продюссёр каби ходимларни ҳам ишга жалб қилишга тўғри келади.

Ахборот яхши ишланган, мукаммал предмет эмас, у доимий ҳаракат, ўзига хос жараёндир. Албатта, интернет ва мобил қурилмалардан чарчаган аудитория эртами, кечми сифатли матбуотга қизиқиб қолади. Муштарийлар: “Ўзимизни, жонажон газеталаримизни ўқишга нима етсин? Шу, интернетни ўқиб кўзим оғриб кетди” деб, газета, журнал, китоб ўқийдиган, уларга обуна бўладиган вақтлар ҳам келади. Фақат бунда сифатли, холис, ишончли ва долзарб масалаларни кун тартибига қўя олган босма нашрларгина ўз мухлисларини топа олади.

Юлдуз Ортиқова
филология фанлари номзоди

Manba: tarjumon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Мерц Украина бўйича музокаралар тафсилотларини ошкор қилди

Мерц бу ҳақда ZDF телеканалида айтиб ўтди.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

АҚШ Жаҳон Савдо Ташкилотининг даври тугади деб ҳисобламоқда

Бу ҳақда Financial Times (FT) хабар бермоқда.

Россиянинг Душанбедаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Нашр хабарига кўра, гап Москва вилоятидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.