Мутахассислар: Уруш туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлган украиналикларнинг 60 фоизи ишсиз қолди

Мутахассислар: Уруш туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлган украиналикларнинг 60 фоизи ишсиз қолди

Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) вакили Варвара Жлуктенконинг айтишича, Украина аҳолисининг 15 фоизи ёки 6,6 миллион киши уруш туфайли ўз уйларини ташлаб, мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кўчиб кетишган.

Июн ойининг охирига нисбатан бу кўрсаткич қарийб 300 минг кишига ошган. Кўпинча одамлар Украинанинг жануби, шимоли ва шарқидан кетишади.

Шу билан бирга, ХМТ маълумотларига кўра, илгари ўз турар жойларини тарк этган 5,5 миллион киши аллақачон уйларига қайтган, уларнинг 16 фоизи хориждан қайтган.

Одамлар асосан иш йўқлиги сабабли уйларига қайтадилар.

ХМТ статистик маълумотларига кўра, мажбурий кўчиришдан олдин иш жойи бўлганларнинг 60% ишдан айрилган.

Мамлакат ичкарисида кўчиб келганларнинг деярли ҳар ўндан бири уруш бошланганидан бери даромадга эга бўлмаган, яна учдан бир қисми уруш бошлангандан бери уларнинг оилавий даромади 5 минг гривнадан (тахминан 135 доллар) кўп бўлмаганини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!