Мусулмон ва яҳудийларга ҳужум қилмоқчи бўлган "Қора қуш" қўлга олинди

Мусулмон ва яҳудийларга ҳужум қилмоқчи бўлган "Қора қуш" қўлга олинди

Францияда мусулмон ва яҳудийларга ҳужум уюштирмоқчи бўлган беш киши қўлга олинди. Бу операция бир неча ой давомида олиб борилаётган тергов доирасида амалга оширилди.

Бу ҳақда РИА Новости BFMTV телеканалига асосан хабар қилди.

Таъкидланишича, гумонланувчиларни қўлга олиш 2018 йил сентябрдан 2019 йил май ойи якунигача амалга оширилди. Қўлга олинган шахслар орасида вояга етмаган шахс ҳам бор.

Қўлга олинганларнинг барчаси “Қора қуш” (L'Oiseau Noir) гуруҳига аъзо бўлган.

Улар форумда терактларни амалга оширишни муҳокама қилишган.

Телеканал қайд этишича, бир неча ҳужум, шу жумладан, мусулмонлар ва Франция яҳудийлар кенгаши ҳар йили ўтказиладиган йиғилиш вақтида терактларни амалга оширишни режалаштиришган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!