— Бир танишимнинг бошлиғи вафот этди. У Ислом динига эмас, бошқа динга эътиқод қиларди. Танишим раҳбарининг дафн маросимида иштирок этди. Саволим шуки, шунга ўхшаш дафн маросимларига боришга динимизда рухсат борми?
Шунингдек, мусулмон киши бошқа диндаги инсонларни уларнинг диний байрами билан табрикласа бўладими? Баъзилар мусулмон ғайридинни табриклаш билан диндан чиқиб қолади, дейишади. Шу гаплар тўғрими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ жавоблари:
– Агар ишхонада сиз билан бирга ишлайдиган бир насронийнинг яқин кишиси оламдан ўтиб қолса, унга таъзия билдиришингиз мумкин. Мусулмон киши насронийларнинг дафн маросимига борса бўлади. Аммо ибодатларида иштирок этиши мутлақо мумкин эмас...
Мусулмон давлатларнинг раҳбарлари ва кўзга кўринган арбоблари бошқа диндагиларни байрамлари билан табриклашлари одат тусига кириб қолди. Буларнинг ҳаммаси уламоларнинг фатволари ва қарорлари асосида бўлмоқда. Гапимиз қуруқ бўлмаслиги учун мисол ҳам келтирайлик. Қувайт давлатида «Шаръий фатволар ҳайъати» томонидан чоп этилган «Муғтариб ва мусофирларга фатволар» номли китобнинг 17–18-бетларида «Насороларни янги йил билан табриклаш» сарлавҳаси остида берилган саволга жавобда диний маъноларни ишга солмай уларни табриклаш мумкинлиги айтилган. Замонамизнинг кўзга кўринган олими, Дунё мусулмон уламолари бирлигининг раиси Шайх Юсуф Қарзовий ўзининг «Замонавий фатволар» номли китобининг учинчи жузи 668–673-бетларида «Аҳли китобни байрамлари билан табриклаш» сарлавҳаси остида бу масалани батафсил баён қилган ва уларни байрамлари билан табриклаш мумкинлигини айтган... Албатта, бу табриклар улар билан мулоқот асосида бўлади. У уларнинг динига эътиқод қилиш ёки ибодатларини адо этиш маъносида эмас. Инсоний алоқа юзасидан ва улар ҳам бизни диний байрамларимиз ила табриклашаётгани учун бўлади.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.