Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ (27-0, 24 КО) камарини мажбурий даъвогар Муроджон Аҳмадалиевдан (12-1, 9 КО) ҳимоя қилишга буйруқ берди.
Ташкилот томонларга расмиий мактуб юбориб, ҳар икки жамоага жанг ҳақида хабар берди. Музокаралар олиб бориш учун 14 июлгача муддат белгиланди. Томонлар бу муддат ичида келиша олмаса, кимошди савдолари ўтказилади.
Регламентга кўра, чемпион камарни қўлга киритган кундан бошлаб 9 ой ичида мавжуд бўлган энг яхши даъвогарга қарши унвонини ҳимоя қилиши керак.
Жанг муддати тасдиқланса, Аҳмадалиев ўзбек боксчилари ичида биринчи бўлиб бир йўла тўртта асосий чемпионлик камарлари — WBC, WBA, IBF ва WBO учун рингга чиқади.
Иноуэ мутлақ чемпионга айланганидан сўнг илк бор май ойида Марлон Тапалесга қарши рингга кўтарилиб, камарларини ҳимоя қилган эди. Жанг 6-раундда япониялик боксчининг нокаут эвазига ғалабаси билан якунланганди.
Аҳмадалиев эса 2023 йилнинг декабрь ойида Кевин Гонсалесга қарши жанг қилганди. Қарама-қаршиликнинг 8-раундида ўзбекистонлик бокчи рақибини техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонган эди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.