Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»да иккита тарихий рекорд қайд этди

Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»да иккита тарихий рекорд қайд этди

«Ливерпуль» Европа Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасида 9 декабрь куни «Мидтюлланд» билан баҳс юритди (1:1).

Учрашувнинг 55-сониясида «қизиллар» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоасининг учрашувдаги ягона голига муаллиф бўлди. Бу «Ливерпуль»нинг Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг тезкор голи бўлди.

Шунингдек, бу Салоҳ учун «Ливерпуль» сафида Чемпионлар Лигасидаги 22-гол бўлди. Мисрлик футболчи «Ливерпуль» собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррардни (21 та гол) ортда қолдирган ҳолда клубнинг Чемпионлар Лигасидаги энг яхши тўпурарига айланди.

2020/21 йилги мавсумда Салоҳ Премьер Лигада 10 та ўйин ўтказиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!