15 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Иккинчи Боку дунё диний етакчилари саммитида нутқ сўзладилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.
Ушбу саммитда 5 та қитъадан келган 85 дан ортиқ мамлакат вакиллари ва 350 дан зиёд меҳмонлар иштирок этмоқда.
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқларининг аввалида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода жанобларининг муборак 70 ёшга тўлишлари ва шайхулисломлик фаолиятларининг 40 йиллиги муносабати билан қутладилар. Шайхулислом жанобларининг Ислом дини маърифатини кенг тараннум этиш, мўмин-мусулмонлар ҳамжиҳатлигини таъминлаш ва динимиз равнақи йўлида олиб бораётган меҳнатларини алоҳида қайд этдилар.
Дарҳақиқат, Ислом динининг эзгу таълимотларини гўзал шаклда етказиш савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўз динига хизмат қилувчиларни шундай ифода этади: “Эй, имон келтирганлар! Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз (динининг ривожи учун ҳаракат қилсангиз), У ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит (барқарор) қилур” (Муҳаммад, 7).
Ҳамкорликда Ислом динининг асл қадриятлари ва инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, турли хатарларга қарши биргаликда курашиш ва мўмин-мусулмонларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришдаги саъй-ҳаркатлар таҳсинга лойиқ эканига маърузада катта урғу қаратилди.
Муфтий ҳазратлари ҳар икки қардош давлат раҳбарлари ўзларининг доно сўзлари ҳамда амалий саъй-ҳаракатлари билан минтақаларимизда тинчлик-барқарорликни мустаҳкамлаш, халқларимизнинг ҳамкорлигини янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётганларини мамнуният ила изҳор қилдилар.
Ушбу Саммитда таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари долзарб мавзулардаги чиқишларини давом эттирмоқда.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.