Мудҳиш жиноят: Қашқадарёда 8 яшар қиз мактабдан олиб қочилиб, зўрланди

Мудҳиш жиноят: Қашқадарёда 8 яшар қиз мактабдан олиб қочилиб, зўрланди

 

Жорий йил 4 октябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши тумани Хонобод қишлоғида 60-умумий ўрта таълим мактабининг 1-синф ўқувчиси зўрланди.
Маълум қилинишича, қизнинг аҳволи ҳозирда яхши. Аммо баъзида тоби қочиб туради.
Таъкидланишича, қизни мактабдан катта танаффус вақтида куч билан олиб чиқиб кетишган. Сўнг яна мактабга олиб келиб, ота-онангга айтсанг ўлдираман, деб таҳдид қилиб, қўйиб юборишган. Мактаб ҳозирда бу ҳолат бўйича ҳеч қандай чора кўрмаган.
“Мактаб ҳамма нарсани ўзидан четлаштиришга уриняпти. Директор қўлимдан келганича ёрдам бераман деган, аммо энди қандай ёрдам бера олади”, деб айтиб ўтди суҳбат давомида қизалоқнинг яқини. 
Аслида қизнинг ота-онаси қизлари зўрлангани ҳақида воқеадан икки кун ўтиб хабар топган. Бу ишни ким қилгани номаълум. Қизалоқ унинг юзини кўрса танимаслигини, негаки кўзойнаги бўлганини айтган.
Шундан сўнг, қизнинг отаси Қарши туман ИИБга мурожаат қилган. ИИБ ходимлари воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганиб, жараённи видеотасвирга ҳам туширган. Сўнг экспертиза текшируви ўтказилишини таъкидлаб, натижалар тайёр бўлганда, қўнғироқ қилиб чақиришларини айтишган.
Ушбу воқеага юз берганига яқинда бир ой тўлади. Бироқ бу вақтга қадар экспертиза натижалари юзасидан қизнинг ота-онасига маълумот берилмаган.
Воқеа тафсилотлари ўрганиляпти.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!