Москва-Бухоро самолёти техник сабабларга кўра Внуково аэропортига қайтди

Москва-Бухоро самолёти техник сабабларга кўра Внуково аэропортига қайтди

“Азимут” авиакомпаниясининг А49063 рейси билан Москва-Бухоро йўналишида учган самолёти техник сабабларга кўра Внуково аэропортига қайтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Самолёт Москва вақти билан соат 22:21 да Внуковога бешикаст қўнди. Йўловчиларга федерал авиация қоидаларига кўра хизмат кўрсатилади, жумладан, иссиқ таом билан таъминланишади”, - деган авиакомпания вакили.

Самолёт бортида 100 нафар йўловчи бўлган. Уларни Бухорога авиакомпаниянинг захирадаги ҳаво кемаси элтиб қўяди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!