Молдова тез орада Россияга қарши санкцияларга қўшилади

Молдова тез орада Россияга қарши санкцияларга қўшилади

Молдова тез орада Европа Иттифоқининг Россия фуқароларига қарши санкцияларига қўшилишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда республика Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазири Николай Попеску айтиб ўтди.

"Гап асосан Молдовага киришни тақиқлаш, Украинага қарши тажовузда қандайдир тарзда иштирок этган шахсларнинг банк ҳисоблари ёки активларини блокировка қилиш ҳақида кетмоқда", — деди Попеску.

Вазирнинг сўзларига кўра, 10 дан ортиқ россиялик ушбу чекловлар остида қолади. Бу масала бўйича қарор аллақачон қабул қилинган, аммо барча қонуний жараёнларни якунлаш учун вақт керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!