Молдова президенти мудофаани кучайтириш зарурлигини айтди

Молдова президенти мудофаани кучайтириш зарурлигини айтди

Молдова президенти Майя Санду республика бетарафликдан воз кечмаслигини, аммо бетарафлик ҳозирда мамлакатни ҳимоя қилмаслигини, мудофаани кучайтириш зарурлигини айтди.

"Молдова бетарафлиги Конституцияда мустаҳкамланган. Бу фуқароларнинг танлови, биз бетарафликни рад эта олмаймиз. Бу бошқа масала, ҳозирги вазиятда бетарафлик бизни ҳимоя қилмайди", деди Санду жума куни кечқурун Молдова1 жамоат телеканалида. . “Биз Украина мисолида кўрамиз”, - деди Молдова президенти. “Энди бизни бетарафлик эмас, балки Россия армиясини чегараларимиздан узоқда ушлаб турган Украина армияси ҳимоя қилмоқда”, — деди Санду.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!