АҚШ президенти Доналд Трамп Миллий разведка директори вазифасини вақтинча кўчмас мулк соҳасидаги тадбиркор Билл Пултега топширди. Бу ҳақда Трамп ўзининг Truth Social тармоғида маълум қилди. Трамп ўз платформасида Билл Пулте мамлакатнинг энг нозик масалаларини ҳал этиш, молия бозорларининг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш ҳамда Fannie Mae ва Freddie Mac тизимларидаги 10 триллион доллардан ортиқ активларни бошқариш бўйича катта тажрибага эга эканини таъкидлади.
38 ёшли Пулте аввал махсус хизматлар ёки разведка тизимида ишламаган. Шунга қарамай, у доимий раҳбар тайинлангунига қадар Қўшма Штатларнинг 18 та разведка идораси фаолиятини мувофиқлаштириб туради.
Трампнинг маълум қилишича, Пулте аввалги лавозимларини ҳам сақлаб қолади. У Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин 2008 йилги ипотека инқирозидан сўнг ташкил этилган Федерал уй-жой молиялаштириш агентлиги директори этиб тайинланган эди. Шунингдек, у давлат ипотека агентликлари — Fannie Mae ва Freddie Mac’га ҳам раҳбарлик қилмоқда.
АҚШ Миллий разведкасининг амалдаги раҳбари Тулси Габбард эрига суяк саратонининг жуда кам учрайдиган тури ташхиси қўйилганидан кейин, президент Доналд Трампга 30 июн куни лавозимини тарк этишини маълум қилганди.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.