Бугун, АОКАда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси директори Бобур Тиллабоев ушбу тизимни жорий этишдан мақсад, мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳақида маълумот берди ҳамда сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда юзага келаётган фикр-мулоҳазаларга ўз муносабатини билдирди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда мобил қурилмалар IMEI кодларини рўйхатга олиш тизими жорий этилган. Бу тизим дунёнинг кўп мамлакатларида амалиётда қўлланиб келинмоқда. Ушбу тизимни жорий этишдан мақсад, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, республикамизга сифатсиз мобил қурилмаларнинг кириб келиши ҳамда унинг ноқуқний савдосининг олдини олишдир.
«Жисмоний шахслар мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш учун паспорт маълумотлари, телефон рақами ва мобил қурилманинг IMEI-кодини тақдим этишлари талаб қилинади.
Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинаётган мобил қурилмаларнинг Давлат божхона қўмитаси томонидан ўрнатилган божсиз олиб кириш нормаларига риоя этилганлигини текшириш мақсадида шахснинг паспорт маълумотларига асосан фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар текширилади.
Шу мақсадда тизим оператори Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйган. Бироқ, рўйхатдан ўтказиш масофавий ёки онлайн тарзда амалга оширилаётганида рўйхатдан ўтказувчи шахс билан тизим оператори ўртасида бевосита контакт бўлмаслиги сабабли фуқароларнинг паспорт маълумотларини айнан шу шахснинг ўзи ёки бошқа шахс томонидан тақдим қилинаётганлигини тизим орқали аниқлаш имкони бўлмайди. Шу сабабли ҳозирда учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш ҳоллари кузатилмоқда», — таъкидлади Бобур Тиллабоев.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги IMEI кодларни айрим шахслар томонидан ноқонуний рўйхатдан ўтказишга уриниш сингари ҳолатларга ваколатли органлар билан ҳамкорликда тегишли чоралар олиб борилмоқда ва бу узлуксиз давом эттирилади.
«Шу ўринда фуқароларимиздан республика ҳудудидан мобил қурилмаларни харид қилиш вақтида, мобил қурилманинг IMEI-кодлари рўйхатдан ўтганлигини текшириб олишингизни сўраб қолардик. Текширишни 1170 қисқа рақамига IMEI-кодни SMS орқали жўнатиш ёки uzimei.uz сайти орқали текшириб олишингиз мумкин», — дейди Бобур Тиллабоев.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
2025 йил 28 апрель ҳолатига кўра, Brent маркали нефть нархи бир баррелга 66,08 долларгача тушди. Бу пасайиш жаҳон ёқилғи бозорида таклиф ортиқчалигидан хавотир ва глобал иқтисодий ўсиш борасидаги ноаниқлик билан боғлиқ.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Орбан "Германия учун муқобил" партияси раҳбари Алиса Вайделни Германия Федератив Республикаси ҳудудида ўнг экстремистик деб тан олиниши ортидан қўллаб-қувватлади.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.