Мисрнинг шимолида жойлашган Кальюбия провинциясининг губернатори Кафр-Шукр шаҳри ободончилик департаменти директорини бир нечта кўчага турмуш ўртоғи ва қариндошларининг номини берганидан кейин вазифасидан озод қилди. Бу ҳақда el-Watan газетасига таяниб «РИА Новости» хабар берди.
«Шаҳарнинг янги бош режасидаги бир нечта кўча аёлнинг турмуш ўртоғи ва унинг қариндошлари номи билан аталгани ҳақида халқдан шикоятлар келиб тушгани учун Кафр-Шукр шаҳри ободончилик департаменти директорини ишдан олишга қарор қилинди. Иш тергов учун маъмурий прокуратурага оширилди. Агар фактлар тасдиқланса, қонуний чора кўрилади», — деди губернатор Абдулҳамид Хаджан.
Унинг сўзларига кўра, мансабдор аёлнинг ҳаракатлари қонунни қўпол равишда бузиш ҳисобланади, чунки кўчаларга ном бериш ҳақидаги қарор маҳаллий халқ кенгаши ёки махсус қўмита томонидан қабул қилинади. Охирги вақтларда Миср кўчалари жамоат арбоблари ёки терроризмга қарши курашда ҳалок бўлган ҳарбийлар ва полиция ходимлари шарафига номланмоқда.
Кўчаларни турмуш ўртоғи, унинг укалари ва қайнотаси шарафига номлаган амалдор аёлнинг ўзи айбловларни рад этиб, шаҳар фуқароларидан бири ундан қасос олаётганини ва шу тариқа таниқли бўлишга интилаётганини айтди. Гап «кўчалар номлари билан боғлиқ инқироз»дан кейин Кафр-Шукр шаҳрини «Сами Гамал шаҳри» деб ўзгартиришни таклиф қилган Сами Гамал ҳақида кетмоқда. Гамалнинг сўзларига кўра, у шу тарзда норозилик билдирган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.