Мисрда поезд ва автобус тўқнашди. Қурбонлар бор

Мисрда поезд ва автобус тўқнашди. Қурбонлар бор

Мисрда поезд-автобус тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди, яна олти киши жароҳат олди. Бу ҳақда "Aл-Ватан" нашри хабар берди.

Ҳодиса 21 июнь куни Миср пойтахти Қоҳирада содир бўлган. Юк поезди ва йўловчи автобуси тўқнашди. Транспорт вазири Камел ал-Вазирнинг сўзларига кўра, салонида маҳаллий тўқимачилик фабрикаси ходимлари бўлган автобус қоидаларни бузган ҳолда товарларни ташиш учун мўлжалланган темир йўл йўллари бўйлаб ҳаракатланиши натижасида поезд билан тўқнашган.

Воқеа тафсилотларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, барча жабрланганлар аллақачон касалхоналарда керакли тиббий ёрдамни олишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!