Мирзо Улуғбек туманида автомашина салонидан совуқ қурол ҳамда тақиқланган модда аниқланди

Мирзо Улуғбек туманида автомашина салонидан совуқ қурол ҳамда тақиқланган модда аниқланди

🔹Мирзо Улуғбек туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори кичик сержант Д.Ахмедов, сафдор Б.Вахобов, ППХ ходимлари сафдор М.Махмудов ва сафдор Э.Қўзибоев, ТВБСО ходими сержант М.Абдухаликовлар томонидан Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 1985 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги ORLANDO русумли автомашинаси тўхтатилиб хужжатларини текшириш мобайнида ҳайдовчи коъриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйгъотган.
Холис ва гувоҳлар иштирокида автомашина текширилганда автомашина юкхонасидан 1 дона темир бита, салон қисмидан 1 дона ўткир тиғли жисм "пичоқ" ва пакетга ўралган, қора рангли, ўткир хидли, сақичсимон модда топилган.

📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ва аниқланган моддалар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!