Мирзаобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида бугун "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, тумандаги мактабларда аъло баҳоларга ўқиётган жамоатчи ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари журналист ва блогерлар иштирок этди.
Туман ҳокими бугунги кунда ёшларга яратиб берилаётган шарт - шароитлар тўғрисида тушунтириш берар экан, ёшларни бугунги муаммолари ҳамда таклифлари билан ҳам танишди.
Мулоқот давомида ёшлар билан шу пайтгача яқиндан кам мулоқотда бўлганлиги учун туман ҳокими ёшлардан узр сўради. Ёшларнинг талаб ва таклифлари асосида мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбир якунида Матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари жойларга бориб ёшлар бандлиги ҳамда, ёшларнинг бўш вақтларини қандай ўтказаётганликлари билан танишиш жараёнида туғилган саволлари билан мурожаат қилдилар.
Туман ҳокими Жонибек Яриев барча саволларга атрофлича тушунтириш билан жавоб берар экан, бугунги ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари билан бўлган самимий суҳбат кўп яхши ғояларга туртки бўлганлигини таъкидлаб ўтди.
Туман ҳокими учрашув сўнгида ёшларнинг яхши ўқиб билим олишга тарғиб этаркан, бу йил энг юқори ўрин билан Олий ўқув юртига кира олган ёшга
«Моноблок» охирги версиясини совға қилишини эълон қилди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.