Миришкорда 114 ёшли Ҳайит момога туғилган ҳақида гувоҳнома берилди

Миришкорда 114 ёшли Ҳайит момога туғилган ҳақида гувоҳнома берилди

Миришкор туман Юксалиш маҳалласида яшовчи Ҳайит Байрамова 114 йилдан буён шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз яшаб келган.

Ҳайит момонинг фарзанди Миришкор туман Адлия бўлимига 1908 йилда туғилган онасининг туғилганлик фактини белгилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат этган. Адлия бўлими тўпланган ҳужжатларни Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига киритди.

Шундан сўнг бўлиб ўтган сайёр судда Ҳайит Байрамованинг туғилганлик факти белгиланганди. Ҳайит Байрамовага туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!