Айни кунларда Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт федерациясининг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.Ушбу йирик анжуман доирасида ташкилотга янги президент сайлаш кун тартибининг асосий масаласи эди. Сайлов натижаларига кўра, 2019-2021 йиллар учун ташкилотга президент сифатида шаҳзода Абдулазиз Бин Турки Ал Файсал Ал Сауд сайланди.
Ассамблеяда сайлов жараёнидан ташқари, Миллий олимпия қўмиталари ва Халқаро спорт федерациялари ўртасида қатор соҳаларни биргаликда ривожлантириш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари бўйича музокаралар олиб борилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов иштирок этяпти.
Биз учун қувонарлиси, ўзбек халқининг миллий спорт тури ҳисобланмиш кураш эндиликда Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритиладиган бўлди.
Биз ташкилот президенти ва Бош котиби билан курашни Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритиш масаласини муҳокама қилдик. Ғоя маъқулланди. Биз Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Осиё ўйинлари департаменти директори Хайдар Фармон билан ҳам бу масала бўйича алоқага чиқдик ва у киши ҳам фикримизни қўллаб-қувватлади. Курашни 2021 йилги Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритиш учун кеч бўлса-да, 2025 йилги мусобақага қўшишнинг имкони бор. Насиб қилса, курашчиларимиз Ислом бирдамлиги спорт ўйинларида ҳам ўз маҳоратларини намойиш қилишади , деди Жасур Матчанов.
Бизни қувонтирадиган жиҳати, кураш тобора кўплаб комплекс спорт мусобақалари дастурига кириб бормоқда. Дастлаб 2017 йили Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари, кейинчалик 2018 йил Индонезия мезбонлик қилган XVIII Осиё ўйинлари дастурига кирган кураш эндиликда Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари оиласида.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинликларнинг ортиши фонида кун тартибига Эроннинг ядровий объектлари, жумладан, уран кон захираларидаги эҳтимолий ҳалокатларнинг Ўзбекистонга ҳам таъсир бўладими, деган савол қўйилмоқда.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.