Эндиликда, МИБ органларига тақдим этилаётганда, ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак бўлган ҳужжатларга Ўзбекистон Республикасининг 28.08.2024 йилдаги «Ижро ишини юритиш янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-947-сонли Қонуни билан қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 8-3-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилди ва унга кўра, истеъмол қилинган электр энергияси ёки табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга ёки мансабдор шахсга берилгунига қадар қарздор жисмоний шахс энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши лозим бўлади.
Худди шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси 173-моддаси (Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар) қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:
истеъмол қилинган энергия ресурслари ва ичимлик суви учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга ёки мансабдор шахсга берилгунига қадар қарздор юридик шахс (бундан қонунчиликка биноан тармоқлардан узилишига йўл қўйилмайдиган истеъмолчилар мустасно) энергия ресурслари тармоқларидан ва сув таъминотидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилади.
Бундан ташқари, қонун билан, қарздор жисмоний шахслардан почта харажатларини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.