Мэйсон Маунт «Челси» тарихига кирди
«Челси» Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки баҳси доирасида 7 апрель куни «Порту»ни таслим этди (2:0).
Учрашувнинг 32-дақиқасида Мэйсон Маунт ҳисобни очди. 22 ёш-у 87 кунлик Маунт Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида гол урган «Челси» тарихидаги энг ёш футболчига айланди.
Таъкидлаш жоиз, лондонликлар рақиб дарвозаси томон берилган биринчи зарбадаёқ гол уришга муваффақ бўлди.
«Порту» — «Челси» учрашуви видеошарҳини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Маунт жорий мавсум Премьер Лигада 29 ўйин ўтказиб, 6 та гол муаллифига айланди.
«Челси» ва «Порту» ўртасидаги жавоб ўйини 13 апрель куни бўлиб ўтади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).