Ижтимоий тармоқларда бир йигитнинг метрода нотаниш қизга шилқимлик қилгани акс этган видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати тасвирдаги йигитнинг шахси аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганини маълум қилди.
Видеодан кўриш мумкинки, йигит метрода кетиш жараёнида бегона қизнинг қўлини ушлашга ҳаракат қилган. Қиз ундан ўзини олиб қочишга уринганига қарамай, йигит яна унга нисбатан шилқимлик қилишда давом этган ва бу ҳаракатни шериги ёрдамида тасвирга олиб, ижтимоий тармоқ орқали тарқатган. Кейинроқ бошқа видео эълон қилган ва унда бу ҳаракат пранк экани ҳамда унинг видеоси нотўғри талқин қилинаётганини айтиб, узр сўраб чиққан.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, метрода шилқимлик қилган йигитнинг шахси аниқланиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан баённома расмийлаштирилган ва чора кўриш учун судга юборилган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.