Месси ёши сабаб "Барселона"га қайтмайди

Месси ёши сабаб "Барселона"га қайтмайди

Маслаҳатчилар Жоан Лапортани Лионель Мессини "Барселона"га қайтариш фикридан воз кечишга кўндиришди.

Аргентиналик футболчининг "ПСЖ" билан шартномаси тугаганидан сўнг, Лапорта узоқ вақтдан бери Мессини келаси ёзда қайтаришни хоҳларди. Бироқ, "Барселона" спорт раҳбарияти, хусусан, Жорди Кройфф клуб президентини Бернарду Силва билан шартнома имзолашга ишонтирди.

Бу қарорга асосий сабаб футболчиларнинг ёши. Трансфер вақтида 36 ёшга тўладиган Лионель Месси яна 2-3 мавсум ўз даражасини сақлаб қола олади, 28 ёшли Силва эса фаолиятининг чўққисида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!