Месси Саудия Арабистонининг туризм элчисига айланади

Месси Саудия Арабистонининг туризм элчисига айланади

Аргентина терма жамоаси ва «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Саудия Арабистонининг туризм бўйича расмий элчиси бўлди. Бу ҳақда Arab News хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Месси душанба куни янги мақомда Жиддага етиб келди.

"Мен Лионель Мессини Саудия Арабистонида кутиб олганимдан хурсандман. Қизил денгиз хазиналари ва бизнинг қадимий тарихимиз билан танишишингиздан хурсандмиз", деб ёзди Саудия Арабистони туризм вазири Аҳмад Ал-Хатиб ўз саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!