Месси «Реал»да Роналдунинг ўрнини босиши мумкин бўлган ягона футболчи, аммо...

A A A
Месси «Реал»да Роналдунинг ўрнини босиши мумкин бўлган ягона футболчи, аммо...

«Реал» президенти Флорентино Перес Криштиану Роналду кетганидан кейин жамоага янги ҳужумкор футболчи керак эканини таъкидлаганди. «Soccer.ru» сайти Мадрид жамоасига қайси футболчилар фойда келтириши мумкинлиги ҳақидаги мақолани чоп этди.

Роналдунинг трансфери кутилмаган бўлди. «Реал»нинг сиёсати ўзгардими ёки Флорентино Переснинг қарашларими? Боиси, шу пайтгача Мадрид клуби юлдуз футболчиларни таркибга жалб қилиш билан шуғулланганди. Фигу, Зидан, Роналдо, Кака ва Криштиануларнинг трансферлари фикримизнинг исботи. Перес юлдуз футболчилардан қачонки уларнинг фойдаси тегмай қолганида ёки жамоада бошқа етакчи пайдо бўла бошлаганидагина воз кечган. Бу сафар эса ҳаммаси бошқача. Роналду ҳамон энг кучли футболчилардан бири, ҳамон голлар урмоқда, қолаверса, «қироллик клуби» таркибида унинг ўрнини боса оладиган футболчи ҳали йўқ эди. Шу ҳолатда Перес португалиялик юлдузни иккиланмай сотиб юборди.

Бундан ташқари, «Реал» президенти биринчи бор ёзги трансферда йирик харидни амалга оширмади. Погба, Неймар ва Мбаппеларнинг харид қилиниши мумкинлиги борасида гап-сўзлар тарқалди, бироқ якунда Перес ҳеч кимни сотиб олмади. Эҳтимол, бундан буён режалар ўзгарар?..

Роберт Левандовски («Бавария»; Польша)

Левандовски бутун бошли карьерасини Бундеслигада ўтказмоқчи эмас, Перес эса бир неча йил олдин унга шартнома таклиф қилганди. Сабаби, Чемпионлар лигасининг аввалги мавсумларидан бирида Левандовски «Боруссия» сафида ўйнаб, «Реал» дарвозасига нақ 4 та гол киритган, ўшандан буён Переснинг қалбида польшалик ҳужумчига нисбатан «муҳаббат» пайдо бўлганди. Шу билан бирга Роналду чап қанот ҳужумида ўйнайди. «Реал» эса Рауль, Роналдо ва ван Нистелрой кетганидан кейин марказий ҳужумчига ёлчимай келяпти. Тўғри, Левандовски мундиалда яхши иштирок эта олмади, аммо бу унинг иқтидорли футболчи эканлигига соя сола олмайди.

Мауро Икарди («Интер»; Аргентина)

Икарди жаҳон чемпионатида умуман иштирок этмади ва бу бевосита Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси билан боғлиқ. Месси Икардининг мундиалда иштирок этишини истамади ва якунда чиндан ҳам шундай бўлди. Аммо Месси Икардининг Ла Лигада ўйнашига тўсқинлик қила олмайди. Умуман, Мауронинг «Реал»да тўп суришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ, агар Перес уни сотиб олишга жиддий қарор қилса, Икарди шу заҳоти «Реал» либосини кияди. Бироқ айни дамда «қироллик клуби» Икардига асосий эмас, захира вариант сифатида қарамоқда.

Пауло Дибала («Ювентус»; Аргентина)

Дибала — ёш ва иқтидорли футболчи. У «Ювентус»да бутун бошли тизимнинг бир қисми. «Реал»да эса у шахсий сифатларини кўрсатиш ва суперюлдузга айланиш имконига эга. Бироқ айни дамда Криштиану Роналдунинг «Ювентус»га ўтгани Дибалани Туринда қолишга ундаши мумкин. Чунки футболчининг кўнглида жамоасининг имкониятига бўлган ишонч ортган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Аммо ҳаммаси Пересга боғлиқ, агар у Роналдунинг сотилгани эвазига «Ювентус»дан Дибалани трансферга қўйишни сўраса, вазият ўзгаради.

Эден Азар («Челси»; Бельгия)

Азарнинг «Реал»га ўтиши мумкинлигида ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу борада ҳаммаси «Реал»нинг қўлида. Перес «Челси» раҳбарияти билан бафуржа гаплашиб олса, олам гулистон. Шунингдек, Флорентино Перес «Реал»га айнан Азар кераклигига ишонмоқда.

Антуан Гризманн («Атлетико»; Франция)

Имконсиз. Ҳеч қандай йўли йўқ! Тўғри, бу футболчи «Реал» учун жуда мос. Аммо унутмаслик керакки, Гризманн яқинда «Барселона» таклифини рад этди. Бошқа жамоага ўтмоқчи бўлгани учун эмас, шунчаки у Мадридда ҳамма нарсадан мамнун, «матрасчилар» раҳбарияти ва мухлислари уни қадрлашади. Қолаверса, Антуан ўта адолатли ва самимий инсон. Садоқатли футболчи. Шундан келиб чиқиб Гризманнинг «Реал»га ўтишини имконсиз иш дейиш мумкин. Аммо...

Харри Кейн («Тоттенхэм»; Англия)

«Реал»нинг ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин бўлган футболчи айнан Кейндир. Чунки у айни дамда Левандовски каби ҳужумчилардан ҳам ва табиийки Бенземадан ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, Бэйл билан Кейннинг майдондаги ҳамкорлиги ажойиб кечади: бир тилда суҳбатлашадиган иккита футболчи майдонда фикрларини бир-бирига бемалол етаказа олади, масалан, Бэйл майдондаги ҳолатини ўзгартиришни истаб қолса, буни Кейн билан жуда яхши уддалайди. Гарчи «Тоттенхэм» раҳбарияти Кейннинг сотилмаслигини таъкидалаган бўлса-да, Перес «шпорлар»дан футболчи сотиб олиш бўйича яхши тажрибага эга — Бэйл 5 йил, Модрич эса 6 йилдан бери Мадридда.

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»; Египет)

Мисрлик футболчи ўтган мавсумда АПЛга келди ва ақл бовар қилмас натижаларни кўрсатди, иқтидори қай даражада эканини намоён қилди. У бу иқтидори билан тезлик ва рақобат камроқ бўлган Испанияда АПЛдагидан кўпроқ гол уриши мумкин. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, Муҳаммад Салоҳ 25 ёшида жуда тез юлдузга айланди. Эҳтимол, бу вақтинчалик ҳолатдир, яна ким билсин?

Килиан Мбаппе (ПСЖ; Франция)

19 ёшли футболчи жаҳон чемпионига айланиб улгурди. Қолаверса, Мбаппеда яқин вақт ичида дунё футболи юлдузига айланиш имкони мавжуд. Табиийки, «Реал» ҳам Мбаппени сотиб олишни истайди. Аммо франциялик ёш иқтидор эгаси «ПСЖ»дан ҳеч қаерга кетмаслигини таъкидлади. Париж клуби эса унинг сотилишига кичкинагина бўлса ҳам имкон қолдирмаслигини маълум қилди. «Пари Сен-Жермен» тушуниб турибди, бундай олмосни ҳеч қандай катта пулга ҳам сотиб бўлмайди.

Неймар (ПСЖ; Бразилия)

Неймар — «ПСЖ» сотишни истамаётган, аммо «Реал» жиддий қизиқаётган яна бир футболчи. Бразилиялик чарм тўп устаси «Барселона»дан даҳшатли сумма эвазига кетгач, яна Испанияга қайтишни хоҳлаб қолди, фақат бу сафар «Реал» сафига. Аммо ўшанда «ПСЖ» Неймарни сотмаганди. Аммо энди вазият бошқача. Агар Париж клуби жамоа ўйинини Килиан Мбаппе атрофида қуришни афзал кўрса, характери жуда оғир бўлган Неймардан қутулиш ҳақида ўйлаб қолиши мумкин.

Лионель Месси («Барселона»; Аргентина)

Чин маънода Лионель Месси бугун Роналдунинг ўрнини босиши мумкин бўлган ягона футболчи. Месси айни шу жиҳат туфайли ҳам мазкур рўйхатга киритилди. Бироқ футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мессининг товон пули 700 млн евро, дейсизми? Унутманг, яқин-яқингача Роналдунинг товон пули 1 миллиард евро эди, аммо уни «Реал» 100 млн евродан ошиқроқ суммага сотиб юборди. Кўрамиз, яна нималар бўларкин?

Manba: soccer.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.