МЛСнинг "Интер Майами" клубига ўтишини эълон қилган аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси "Барселона"га қайтиш нима учун муваффақиятсизликка учраганини тушунтирди. Форварднинг сўзларига кўра, у икки йил олдинги вазиятни қайтадан бошдан кечиришни истамаган.
“Мен келажагимни бировнинг қўлига ишониб топширишни хоҳламадим. Қайтганимдан жуда хурсанд бўлардим, лекин охир-оқибат бундай бўлмади", - деди Месси Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" 2022/2023 йилги мавсум якунида Мессининг кетишини эълон қилган эди. 35 ёшли футболчи клубни текинга тарк этди. Лионель “Интер”нинг таклифини қабул қилишдан аввал “Барселона” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби футболчига икки йил давомида 1,2 миллиард евро тўлашни ваъда қилган клублар таклифини рад этди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.