Мексикада поезд 4 та уйни вайрон қилди. Қурбон бор

Мексикада поезд 4 та уйни вайрон қилди. Қурбон бор

Мексиканинг ғарбий қисмида Халиско штатида юк поездининг фалокатга учраши оқибатида уч киши жароҳат олди ва бир киши ҳалок бўлди, деб хабар берди штат фуқаро муҳофазаси хизмати.

"Тала муниципалитети Сан-Исидро Мазатепеcда 108 вагонли поезд тўқнашган жойда иш олиб борилмоқда. 2 та локомотив ва 12 та вагон 4 та уйни ағдариб юборди, натижада уч киши жароҳатланди ва битта одам ўлди", - дейилади қутқарувчилар блогида.

Фуқаро муҳофазаси хизмати аниқлик киритишича, ходимлар вафот этган маҳаллий фуқаронинг жасадини чиқариб олиш учун харобаларни демонтаж қилмоқдалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!