Мексикада черков томи қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Мексикада черков томи қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Сьюдад-Мадеро шаҳрида (Мексика) черков томи қулаши оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, ўн киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда минтақавий хавфсизлик вазирлиги.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, сувга чўмиш маросими чоғида черков томи қулаб тушган. Бино ичида бўлган черков аъзолари ва черков ишчиларининг аниқ сони номаълум. Фожиа "тузилмавий носозлик" туфайли юз бергани тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойида вайроналарни тозалаш давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!